Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясида 2021 йилнинг январ-март ойлари давомида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан таҳлилий Маълумот

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2021 йил январ-март ойлари давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами
68 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 7% га ошган (2020 йил давомида 63 та мурожаат келиб тушган).

Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президент портали ёки ишонч телефони орқали 5 та, оғзаки мурожаатлар 27 та (19 таси сайёр қабул, 8 таси ишонч телефони орқали), тўғридан-тўғри ёки почта орқали орқали 30 та ва “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 6 та мурожаатлар келиб тушган.

2021 йил

2020 йил

Жиззах вилояти – 4 та,

Андижон вилояти – 2 та,

Навоий вилояти – 7 та,

Наманган вилояти – 8 та,

Қашқадарё вилояти – 4 та,

Самарқанд вилояти – 4 та,

Сурхондарё вилояти – 13 та,

Сирдарё вилояти – 1 та,

Тошкент вилояти – 6 та,

Тошкент шахри – 19 та

Андижон вилояти – 4 та,

Бухоро вилояти – 12 та,

Қашқадарё вилояти – 3 та,

Навоий вилояти – 1 та,

Самарқанд вилояти – 2 та,

Сирдарё вилояти - 4 та,

Сурхондарё вилояти – 2 та, 

Тошкент вилояти – 4 та,

Фарғона вилояти - 1 та,

Хоразм вилояти – 6 та,

Тошкент шаҳри – 24 та.

(Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Фарғона вилоятлари бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатлар келиб тушмаган).

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш ва йўл сифат кўрсаткичларини аниқлаш натижасида:

Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид 14 та;

Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 22 та;

Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид 4 та;

Объектдан назорат ишлари олиб боришга оид 13 та;

Бошқа масалаларга оид 12 та мурожаатлар келиб тушган.

“Ўзйўлинспекция”га жами келиб тушган 68 та мурожаатлардан бугунги кунга қадар 65 таси кўриб чиқилган бўлиб, 17 та мурожаатда келтирилган масалалар тўлиқ хал этилишига эришилган. 3 та мурожаатда келтирилган масалалар ижроси назорат остига олинган.

 “Ўзйўлинспекция” томонидан жами 36 маротаба сифат кўрсаткичи аниқланган бўлиб, шундан:

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 9 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилиб, ижроси таъминланган; 1 та Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
99-моддаси, 1-қисми бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган;

“Манзилли дастур” га киритиш юзасидан 16 таси бўйича йўл объектларини таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилган, 11 таси бўйича тегишли ташкилотларга камчиликларни бартараф қилиш юзасидан хатлар чиқарилган.

Бундан ташқари, “Ўзйўлинспекция” томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллик учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан кўтарилган масалаларни жойида ўрганиб чиқиш бўйича сайёр қабулларини ташкил этиш бўйича жойларда тасдиқланган жадвалга асосан, “Ўзйўлинспекция” бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Тимирбаев раислигида 2021 йил 4 март куни Навоий вилояти, Кармана тумани, “Боғишамол” МФЙ да йўллар ҳолати бўйича муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 6 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёни ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳудудий давлат инспекторлари томонидан назоратга олинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, “Ўзйўлинспекция”нинг ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан 2021 йил 1-ярим йилликда жойларда Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр шахсий қабул қилиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалга асосан,
2021 йил 30 январь куни Сурхондарё вилояти, 10 март куни Жиззах вилоятларида маҳалла худудидаги йўллар ҳолати бўйича муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул ўтказилган.

Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 13 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёни ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳудудий давлат инспекторлари томонидан назоратга олинган.

 “Ўзйўлинспекция”га келиб тушган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” қонун талаблари асосида кўриб чиқилиши, мурожаат муаллифларига хатлар юборилиши, буюртмачи, ҳокимликлар ва сектор раҳбарларига мурожаат мазмунидан келиб чиққан ҳолда таклифлар киритилиши, юқори турувчи органларга белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этилиши ҳамда “Ўзйўлинспекция” веб-сайтига мурожаатлар бўйича маълумотлар киритилиши тизимли равишда амалга оширилган.

Галерея

САВОЛ БЕРИШ