Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Очиқ мулоқот” ташкил этилди

Жорий йилнинг 17 май куни пойтахтдаги “WYNDHAM Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзбекистон Республикасининг транспорт инфратузилмаси, ислоҳотлар натижалари ва ривожланишнинг устувор йўналишлари” мавзусида ОАВ билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖ, “Uzbekistan airports”АЖ ҳамда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси раҳбарлари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган мулоқотда мамлакатимиз транспорт тизими ва инфратузилмаси билан боғлиқ бўлган долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар томонидан берилган саволларга соҳа мутасаддилари батафсил жавоб берилди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 18 май

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ