Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция” аралашуви билан Ғаллаоролдаги ички йўллар яхшиланмоқда

2020 йил декабр ойида Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Қашқабулоқ” МФЙда яшовчи аҳоли томонидан “Ўзйўлинспекция” бошлиғи номига мурожаат келиб тушган эди. Унда фуқаролар томонидан ўзлари яшаётган маҳалла ҳудудидан ўтувчи, умумфойдаланувдаги 4Н 1242 б автомобиль йўлининг 0-5 км оралиғи ҳамда “Обуз” ва “Янги Обуз” қишлоқлари оралиғидаги 2,5 км ички хўжалик йўлини жорий таъмирлаш сўралганди.

Мурожаат – “Ўзйўлинспекция” Давлат инспектори Э.Эгамов, туман йўл бўлими мутасаддилари ҳамда “Обуз” қишлоғи оқсоқоли билан биргаликда, жойига чиқиб ўрганилганда, дарҳақиқат умумфойдаланувдаги 4Н 1242 б “Қашқабулоқ қишлоғига” автомобиль йўлининг 0-5 км оралиғидаги йўл қопламаси яроқсиз, тилга олинган 2,5 км узунликдаги ички хўжалик йўлида эса – 28-сонли мактабга қатновчи ўқувчилар тупроқ йўлдан қатнашга қийналаётганлиги аниқланди.

Кўрилган қонуний чора-тадбирлардан сўнг, умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлининг 0-5 км оралиғидаги яроқсиз ҳолга келиб қолган қопламада картасимон усулда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Бундан ташқари, “Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК буюртмачилигида, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2021 йил июнь ойида – узунлиги 1,0 км, эни 4,5 метр ҳамда 20 см қалинликдаги қум-шағал аралашмасидан асос қуриш ишлари бажарилди. Бугунги кунда таъмирнинг қолган қисми учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 21 июнь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ