Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Ярим йил давомида йўл соҳасида 4 ярим мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди

2021 йилнинг 1-ярим йиллигида “Ўзйўлинспекция”нинг мамлакатимиз ҳудудларидаги давлат инспекторлари томонидан 2581 объектда сифат назорати ишлари ўтказилди.

Жумладан, ўтган 6 ой давомида Республика автомобиль йўлларининг:

- қурилиш объектларида – 42 та;

- реконструкция қилиш объектларида – 130 та;

- мукаммал таъмирлаш объектларида – 86 та;

- жорий таъмирлаш объектларида – 767 та;

- сақлаш объектларида – 1163 та;

- кўкаламзорлаштириш объектларида – 96 та;

- йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқариш объектларида – 111 та;

- “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида – 119 та;

- бошқа объектларда эса – 67 та назорат ишлари ўтказилди.

Мазкур объектларда 4748 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича – буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи, йўлларни сақловчи ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларига 2882 та – бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, йўл-қурилиш объектларида ва йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқаришда қўпол равишда қоидабузилишларга йўл қўйган ҳамда давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларни белгиланган муддатда бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс”нинг 99- ва 147-модаллари асосида тегишли чоралар қўллаш бўйича 109 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган ва тегишли тартибда жарималар ундирилган.

Шунингдек, 11 та ҳолат бўйича – шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида – уларнинг юқори турувчи органларига тақдимнома киритилди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 14 июль

Галерея

САВОЛ БЕРИШ