Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Аҳоли мурожаатлари – 2021 йилнинг ўтган ярим йиллик рақамларида

Жорий йилнинг ўтган ярим йили давомида “Ўзйўлинспекция” томонидан юртдошларимиз – автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар мурожаатларига асосан – йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, шу даврда келиб тушган жами 70 та мурожаат асосида ҳудудий давлат инспекторлари томонидан – манфаатдор тарафларнинг вакиллари иштирокида йўл объектлари ҳар тарафлама ўрганиб чиқилди ва натижаси бўйича муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 14 та мурожаат асосида – аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Уларнда кўрсатилган талабларни муддатида бартараф этмаган 2 та ҳолат юзасидан – мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.

Аҳолидан келиб тушган 56 та мурожаатга биноан эса – йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланиб, мазкур объектларни таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар ва тегишли сектор раҳбарларига асосланган таклифлар киритилди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 28 июль

Галерея

САВОЛ БЕРИШ