“Ўзйўлинспекция”да 2021 йилнинг январ-июнь ойлари якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан таҳлилий МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2021 йил январ-июнь ойлари давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами
154 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 50% га ошган (2020 йил давомида 78 та мурожаат келиб тушган).
Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали
34 та, Почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 67 та, Ишонч телефони орқали, 41 та (25 таси сайёр қабул, 16 таси ишонч телефони орқали), “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 12 та мурожаатлар келиб тушган.
(1-жадвал)
2021 йил |
2020 йил |
Қорақалпоғистон Республикаси- 5 та Бухоро вилояти – 3 та, Андижон вилояти – 10 та, Жиззах вилояти – 8 та, Қашқадарё вилояти – 5 та, Навоий вилояти – 10 та, Наманган вилояти – 23 та, Самарқанд вилояти – 15 та, Сирдарё вилояти – 5 та, Сурхондарё вилояти – 18 та, Тошкент вилояти – 12 та, Фарғона вилояти – 6 та Хоразм вилояти – 2 та, Тошкент шаҳри – 32 та |
Андижон вилояти – 4 та, Бухоро вилояти – 12 та, Жиззах вилояти – 3 та, Қашқадарё вилояти – 4 та, Навоий вилояти – 2 та, Самарқанд вилояти – 3 та, Сирдарё вилояти - 5 та, Сурхондарё вилояти – 5 та, Тошкент вилояти – 6 та, Фарғона вилояти - 3 та, Хоразм вилояти – 6 та, Тошкент шаҳри – 25 та.
|
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш ва йўл сифат кўрсаткичларини аниқлаш натижасида:
Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид-22 та;
Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 36 - та;
Кўприкларнинг ҳолатига оид – 3 та;
Сунъий нотекисликларга оид -1 та;
Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид - 10 та;
Объектда назорат текширувини ўтказишга оид – 43 та;
Бошқа масалаларига оид - 39 та мурожаатлар келиб тушган.
“Ўзйўлинспекция” томонидан жами 70 маротаба сифат кўрсаткичи аниқланган бўлиб, шундан:
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 14 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилди. Мазкур кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 2 та ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.
“Манзилли дастур” га киритиш юзасидан 56 таси бўйича йўл объектларини таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилган.
Булардан ташқари, “Ўзйўлиснпекция” га 2021 йил 1-ярим йиллик давомида келиб тушган мурожаатларни ўрганиш давомида Сурхондарё
(1 маротаба) ва Тошкент (1 маротаба) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри (5 маротаба) томонидан мурожаатларни ўрганиб чиқиш бўйича айрим сабабларга кўра мурожаатлар муддати узайтирилган.
“Ўзйўлинспекция” томонидан 2021 йил 1-ярим йиллик учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан, кўтарилган масалаларни жойларда ўрганиш бўйича сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан вилоятларда сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилган.
“Ўзйўлинспекция” раҳбарияти томонидан 2021 йил 1-ярим йиллик учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан, кўтарилган масалаларни жойида ўрганиб чиқиш бўйича сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан тасдиқланган жадвалга асосан 1-чоракда Навоий вилояти ва 2-чоракда Тошкент шаҳри сайёр қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.
2021 йил 1-чорак давомида Навоий вилоятида жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 6 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси таъминланган.
2021 йил 2-чорак давомида Тошкент шаҳри ҳудудий бўлинмаси томонидан объектив сабабларга кўра, сайёр қабул ўтказилмаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, “Ўзйўлинспекция”нинг ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан 2021 йил 1-ярим йиллик учун Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр шахсий қабул қилиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалга асосан қуйидаги ҳудудий бўлинма раҳбарлари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилиши режалаштирилган. Шундан белгиланган муддатларда:
Қорақалпоғистон Республикаси- 3 та
Жиззах вилояти – 3 та,
Самарқанд вилояти – 3 та,
Сурхондарё вилояти – 10 та,
Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 19 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси таъминланган.
Бундан ташқари, “Ўзйўлинспекция” бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвалга асосан, Наманган ва Тошкент вилоятларии ҳудудий бўлинмалари томонидан 2021 йил март ва июнь ойларида сайёр қабул режалаштирилган бўлиб, вилоятда коронавирус пандемияси туфайли карантин давом этаётганлиги, ходимлар етишмовчилиги, сайёр қабул ўтказиш имкони йўқлиги сабабли, Наманган ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бўлинмалари томонидан киритилган Билдиргига асосан, сайёр қабул ўтказиш муддати узайтирилди.
“Ўзйўлинспекция”га келиб тушган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” қонун талаблари асосида кўриб чиқилиши, мурожаат муаллифларига хатлар юборилиши, буюртмачи, ҳокимликлар ва сектор раҳбарларига мурожаат мазмунидан келиб чиққан ҳолда таклифлар киритилиши, юқори турувчи органларга белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этилиши ҳамда “Ўзйўлинспекция” веб-сайтига мурожаатлар бўйича маълумотлар киритилиши тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Галерея











