Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Кўприклар ҳолати – “Ўзйўлинспекция”нинг доимий назоратида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги  фармони билан тасдиқланган 2021 йил Давлат дастурининг 89-бандида – Республикадаги 5 мингдан ортиқ таъмирталаб кўприкларни таъмирлаш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича қатор вазифалар белгиланган эди.

Мазкур вазифа ижроси юзасидан, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида “Ўзйўлинспекция”нинг тегишли бўлинмалари ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари, Автомобиль йўллари қўмитаси вакиллари билан биргаликда мамлакат ҳудудидаги кўприкларнинг ҳолати қайта хатловдан ўтказилди.

Дастлабки хатлов натижаларига кўра, 2021 йил 1 март ҳолатига Республика бўйича жами 14534 та кўприк ва йўл ўтказгичлар мавжуд бўлиб, шундан 7668 таси қониқарли, 5952 таси таъмирталаб, 914 таси эса яроқсиз ҳолатда эканлиги аниқланган эди. Таъмирталаб ҳамда яроқсиз холдаги мазкур сунъий иншоотларни таъмирлаш бўйича 2021 йил ва келгуси йилларнинг манзилли рўйхатига киритиш бўйича таклифлар киритилди.

2021 йилнинг ўтган 7 ойи давомида жорий йил режасига киритилган 166 та сунъий иншоот объектларининг 131 тасида назорат тадбирлари ўтказилди.  Натижада 249 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича буюртмачи, сақловчи ва пудратчи корхоналарга 74 та ёзма кўрсатма ва 8 та техник хулосалар берилди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 17 август

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ