Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция” бошлиғи Андижон вилоятида сайёр қабул ўтказди

“Ўзйўлинспекция” бошлиғи ва вилоятдаги давлат инспекторлари томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги “Шаҳрихон агротехнологиялар техникуми” биносида, яъни туманнинг 2-сектор штаби жойлашган манзилда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул йиғилиши ўтказилди.

Сайёр қабулда диққат қаратилган асосий масала – тумандаги “Қумтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги йўллар ҳолати бўйича тўпланиб қолган муаммолар ва уларнинг ечимига бағишланди.

Учрашувда сўз олганлар – “Қумтепа” маҳалласидаги баъзи ички йўллар на асфальт, на шағалланмасдан қолиб кетаётгани, масалан, “Юзлар” кўчасидаги 670 метрли йўлда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун қувур тортилганлиги сабабли мавжуд асфальт-бетон қопламаси бузилиб, кўча таъмирталаб ҳолатга келгани, “Назармаҳрам” кўчасида болалар боғчаси, поликлиника ва зиёратгоҳ жойлашгани, аҳоли кўп қатнаши боис, асфальт-бетон қопламаси ётқизиш лозимлиги, “Олмазор” ва “Шаҳрихонсой” кўчаларида шағаллаштириш ишлари олиб борилмай, қолиб кетаётгани каби ва бошқа масалаларда ўз мурожаатларини баён қилишди.

Сайёр қабул чоғида “Ўзйўлинспекция” бошлиғи Фахриддин Салиҳов Шаҳрихон туманида тупроқли йўлларни шағалли йўлга ўтказиш ҳамда шағалли йўлларни асфальт-бетон қопламасига ўтказиш бўйича амалда бажарилган ишлар, қолаверса, ҳудуддаги объектлар режа асосида йил якуни билан тўлиқ тугатилиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, нотиқ – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, таклифлари ва эътирозлари “Ўзйўлинспекция” ваколати доирасида кўриб чиқилиб, албатта ижобий ҳал этилиши, масъул ташкилотларга ҳам қонун доирасида кўрсатмалар берилиши ҳақида гапириб, Шаҳрихондаги айрим мурожаатлар бўйича вилоятдаги давлат инспекторларига ўша жойнинг ўзидаёқ тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда қайд этилганидек, тилга олинган манзиллардаги ички йўллар таъмири масалалари – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан манзилли дастурга киритилган бўлиб, босқичма-босқич ижобий ҳал қилиб борилмоқда.

Зеро, бугун барча соҳаларда, жумладан, йўл инфратузилмаси қурилиши ва уларнинг соз ҳолатда сақланишидаги сифат масаласида халқимиз розилигига эришиш – “Ўзйўлинспекция”нинг ҳам пировард мақсади ҳисобланади.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                         2021 йил 21 сентябрь

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ