Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Қадринг баланд бўлсин, она тилим!”

Халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк бойлиги бор. Бу – унинг тили. Айнан тил халқни – халқ, миллатни – миллат қилади.

1989 йил 21 октябрда “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган. Шу билан халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди. Бугунги кунда Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётир.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз икки йиллигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда иштирок этганлар бугунги кунда она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, буюк тарихга эга она тилимизга мустақил юртимизнинг давлат тили мақоми берилгани – барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлаётгани ҳамда давлат тилида иш юритиш ва унинг ўзига хос фазилатларини сақлаб қолиш бўйича “Ўзйўлинспекция”да ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлашди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар тил бор экан – миллат барҳаёт, тил бор экан – юртнинг истиқболи нурли ва чароғон бўлиши тўғрисида сўз юритишди.

Шу куннинг ўзида инспекция ходимлари ўртасида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзусида флеш-моб уюштирилди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                         2021 йил 21 октябрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ