“Ўзйўлинспекция”да 2021 йилнинг январ-сентябрь ойлари якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан таҳлилий МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2021 йил 9 ойи якуни (январ-сентябрь ойлари давомида) бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 261 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 53% га ошган (2020 йил давомида 122 та мурожаат келиб тушган).
Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали
72 та, Почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 90 та, Ишонч телефони орқали 68 та (34 таси сайёр қабул, 34 таси ишонч телефони орқали), “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 31 та мурожаатлар келиб тушган.
(1-жадвал)
2021 йил |
2020 йил |
Қорақалпоғистон Республикаси- 7 та Андижон вилояти – 19 та, Бухоро вилояти – 10 та, Жиззах вилояти – 14 та, Қашқадарё вилояти – 12 та, Навоий вилояти – 11 та, Наманган вилояти – 35 та, Самарқанд вилояти – 17 та, Сирдарё вилояти – 5 та, Сурхондарё вилояти – 26 та, Тошкент вилояти – 30 та, Фарғона вилояти – 17 та Хоразм вилояти – 4 та, Тошкент шаҳри – 54 та |
Қорақалпоғистон Республикаси- 4 та Андижон вилояти – 5 та, Бухоро вилояти – 16 та, Жиззах вилояти – 4 та, Қашқадарё вилояти – 8 та, Навоий вилояти – 5 та, Наманган вилояти – 2 та, Самарқанд вилояти – 5 та, Сирдарё вилояти - 9 та, Сурхондарё вилояти – 8 та, Тошкент вилояти – 11 та, Фарғона вилояти - 7 та, Хоразм вилояти – 6 та, Тошкент шаҳри – 32 та. |
“Ўзйўлинспекция”га Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 261 та мурожаатлар келиб тушган.
Йўл қурилиш объектидаги сифат кўрсаткичини аниқлашга оид - 103 та;
Объектда назорат текширувини ўтказишга оид – 66 та;
Тегишли ташкилотларга йўналтирилган – 47 та;
Қаноатлантирилган – 14 та;
Кўрмасдан қолдирилган – 7 та;
Бошқа масалаларига оид - 8 та.
Муддати келмаган мурожаатлар – 16 та
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилардан келиб тушган 103 та мурожаатлар асосида ҳудудий давлат инспекторлари томонидан манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари жойига чиқиб ўрганилди ва натижаси бўйича қуйидагилар амалга оширилди:
37 та мурожаат бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди, кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 2 та ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди ҳамда 3 та ҳолат бўйича 180,760 млн сўм миқдорида сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисобот чиқариш бўйича буюртмачиларга талабнома киритилди;
66 та мурожаатларга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланиб, мазкур объектларни таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар, тегишли сектор раҳбарлари, буюртмачи ва пудратчи ташкилотларга таклифлар киритилди.
“Ўзйўлиснпекция”га келиб тушаётган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси ҳамда “Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби”га кўра мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳолатларни кечиктирилаётганлиги, келиб тушган мурожаатни белгиланган муддатнинг охирги кунида (Бухоро, Андижон ва Тошкент вилоятлари) кўриб чиқилаётганлиги бунинг натижасида мурожаатчиларга ва ижро орқали мурожаатларни ёпишда кечикишга олиб келмоқда.
“Ўзйўлинспекция” томонидан 2021 йил 2-ярим йиллик учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан, кўтарилган масалаларни жойларда ўрганиш бўйича сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан вилоятларда сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилган.
“Ўзйўлинспекция” раҳбарияти томонидан 2021 йил 2-ярим йиллик учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддасига асосан, кўтарилган масалаларни жойида ўрганиб чиқиш бўйича сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан тасдиқланган жадвалга асосан 3-чоракда Андижон вилояти ва 4-чоракда Сирдарё вилоятида сайёр қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.
2021 йил 3-чорак давомида Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш Режа-жадвалига асосан, 14.09.2021 йил Андижон вилояти Шахрихон тумани “Қумтепа” МФЙ “Шахрихон агротехнологиялар техникуми”
2-сектор штаби биносида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 5 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси таъминланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, “Ўзйўлинспекция”нинг ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан 2021 йил 2-ярим йиллик учун Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр шахсий қабул қилиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалга асосан ҳудудий бўлинма раҳбарлари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилиши режалаштирилган. Шундан, 25.08.2021 йил Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Узумзор МФЙ биносида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 4 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси таъминланган.
Бундан ташқари, “Ўзйўлинспекция” бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвалга асосан, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳудудий бўлинмалари томонидан 2021 йил июль ва сентябрь ойларида сайёр қабул режалаштирилган бўлиб, вилоятда коронавирус пандемияси туфайли карантин давом этаётганлиги, ходимлар етишмовчилиги, сайёр қабул ўтказиш имкони йўқлиги сабабли, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳудудий бўлинмалари томонидан киритилган Билдиргига асосан, сайёр қабул ўтказиш муддати узайтирилди.
“Ўзйўлинспекция”га келиб тушган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” қонун талаблари асосида кўриб чиқилиши, мурожаат муаллифларига хатлар юборилиши, буюртмачи, ҳокимликлар ва сектор раҳбарларига мурожаат мазмунидан келиб чиққан ҳолда таклифлар киритилиши, юқори турувчи органларга белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этилиши ҳамда “Ўзйўлинспекция” веб-сайтига мурожаатлар бўйича маълумотлар киритилиши тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Галерея











