Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

2021 йилнинг 10 ойидаги аҳоли мурожаатлари билан ишлаш

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2021 йил январ-октябрь ойлари давомида – жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 295 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу – 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга ошган.

Мурожаатларнинг – 117 таси йўл қурилиш объектидаги сифат кўрсаткичини аниқлашга, 87 таси – объектда назорат текширувини ўтказишга, қолгани – бошқа масалаларга тааллуқлидир.

Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилардан келиб тушган 117 та мурожаатлар асосида ҳудудий давлат инспекторлари томонидан манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари жойига чиқиб ўрганилди. Натижада:

46 та мурожаатда тилга олинган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди, кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 2 та ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди;

3 та ҳолат бўйича 180,76 млн сўм миқдорида сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисобот чиқариш бўйича буюртмачиларга талабнома киритилди;

71 та мурожаатларга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланиб, мазкур объектларни таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар, тегишли сектор раҳбарлари, буюртмачи ва пудратчи ташкилотларга таклифлар киритилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аҳоли томонидан амалга оширилаётган ҳар бир мурожаат – доимгидек “Ўзйўлинспекция”нинг асосий фаолият мезонларидан ҳисобланади.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                         2021 йил 15 ноябрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ