Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекцияси” баёноти

“Ўзйўлинспекция” давлат инспекторлари томонидан йўл қурилиши объектлари ҳамда йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

         Жорий йилнинг 10 ойи давомида назорат ишлари натижасида   164 та ҳолат бўйича 5794,16 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлар ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилди. Бугунги кунда 127 та ҳолат бўйича 4933,79 млн.сўм миқдорида бўлган сифатсиз бажарилган ишлар бартараф этилишига эришилди, қолган 42 та ҳолатдаги 860,37 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган ишларнинг ижроси ҳудудий давлат инспекторларининг назорати остига олинган.

Шунингдек, қўпол равишдаги қоидабузилишларга йўл қўйган ва давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларни белгиланган муддатда бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 99 ва 147 модаллари асосида тегишли чоралар қўллаш бўйича 214 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган ва бугунги кунда судлар томонидан 180 таси бўйича 216,78 млн.сўм ундирилган.

Шу ўринда йўл қурилишига масъул бўлган корхона ва ташкилот раҳбарлари ва мутасаддиларига йўл қурилиши ишларини белгиланган меъёрий ҳужжатлар талабига мувофиқ амалга оширишни сўраймиз. 

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 29 ноябрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ