Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция”да давра суҳбати

Мамлакатимизда “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида турли тадбирлар, семинарлар ташкил этилмоқда. Бугун “Ўзйўлинспекция”да ўтказилган давра суҳбатида мазкур иллатни олдини ва унга қарши курашиш борасида сўз юритилди.  Йиғилишда раҳбар ходимлар, марказий аппарат бўлим рахбарлари ва ҳудудий бўлинма давлат инспекторлари (онлайн тарзида) қатнашдилар.

Тадбирда коррупцияга қарши курашиш йўналишида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Қарорларининг мазмун ва моҳияти, коррупцияга қарши курашиш соҳасида умумэътироф этилган халқаро стандартлар, коррупцион хавф-хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, замонавий аксилкоррупцион тизимларни жорий этиш  тўғрисида маълумот берилди.

“Ўзйўлинспекция”да жорий этилган “Комплаенс-назорат” тизими ва мазкур тизим самарали ишлаши учун қабул қилинган ички идоравий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Жумладан, Коррупцияга қарши курашиш сиёсати, Манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисида тартиби ҳамда  Коррупцияга оид ҳаракатлар тўғрисида ахборот бериш алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлаш регламенти бўйича тушунтириш берилди.

“Ўзйўлинспекция”да бўш иш ўринларига ишга қабул қилиш жараёни бугунги кунда замонавий ахборот технологиялари ёрдамида шаффоф ва очиқ ҳолда амалга оширилаётгани таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этиладиган танловда иштирок этувчи талабгорлар бир нечта босқичли синовдан ўтишади. Асосийси мазкур жараёнлар реал вақт режимида онлайн трансляция қилинади. Мазкур жорий этилган тизим турли коррупциявий ҳолатларни олдини олиш билан бирга энг муносиб, малакали номзоднинг ишга қабул қилинишини таъминлайди.

Тадбир давомида давлат харидларидаги мавжуд тизим, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва бу борадаги жавобгарлик турлари ҳақида маълумот берилди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 30 ноябрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ