Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция” томонидан амалга оширилган ишлар бўйича брифинг ўтказилди

Бугун “Ўзйўлинспекция” Ахборот хизмати бошлиғи Комилжон Шамсиддинов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида брифинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон  Республикасининг “Автомобиль  йўллари  тўғрисида”ги  Қонуни  ҳамда  Вазирлар  Маҳкамасининг 2019 йил    19 апрелдаги 337-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси зиммасига юклатилган асосий вазифаларнинг ижроси юзасидан  жорий йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди.  

Жумладан, Сунъий иншоотлар ҳолатини назорат қилиш ишлари бўйича. 2021 йил қуриш ва таъмирлаш давлат дастурларига 336 дона кўприк ва йўл ўтказгичларини қуриш ва таъмирлаш киритилган.  Қурилиш ишлари бошланган 249 та сунъий иншоот объектларининг 219 тасида (87,9%),  шу жумладан: 90 та – қурилиш ва реконструкция қилиш, 26 та – мукаммал таъмирлаш, 6 та – жорий таъмирлаш, 40 та - табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва 57 та – сунъий иншоотларни сақлаш объектларида “Ўзйўлинспекция” томонидан сифат назорат ишлари ўтказилди.

Натижада 408 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича буюртмачи, сақловчи ва пудратчи корхоналарга 120 та ёзма кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, лойиҳа ҳужжатларидаги камчиликлар бўйича 6 та хулоса ва авария ҳолатдаги суъний иншоотларда ҳаракатни чеклаш бўйича 9 та хулоса расмийлаштирилди ҳамда ваколатли органларга хатлар киритилди.

Бугунги кунда “Ўзйўлинспекция” томонидан иш жараёнида қурилиш-монтаж ишларининг сифатини назорати олиб борилганлиги натижасида кўприк ва йўл ўтказгичларини қуриш ва таъмирлаш ишлари сифати таъминланди. Давлат инспекторлари қурилиш ишлари якунлаган 44 дона объектларни қабул қилиш комиссияларида иштирок этишди ҳамда 4 дона якунланган объектлар фойдаланишга топширилди.

Йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини назорат қилиш бўйича. Йўл-қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 214 тасида (121 та асфальтобетон цехлари, 9 та темирбетон цехи, 45 та тош майдалаш ва саралаш цехлари, 17 та карьер, 24 та синов лабораториялар, 3 та органик бирикмалар билан мустаҳкамланган органик-минерал аралашмаларни ишлаб чиқариш) назорат қилиш ишлари ўтказилди.

Натижада 214 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича давлат инспекторлари томонидан  115 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. Шу жумладан, қоида бузилиш ҳолатлари бартараф этилгунига қадар маҳсулот ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатиш бўйича 23 та кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, қўпол равишда қоидабузилишларга йўл қўйган 28 та ҳолат бўйича масъул ходимларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.

Натижада сифати кафолатланмаган маҳсулотларни муомалага киритилишининг олди олиниб, техник жихатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилаётган йўл-қурилиш маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари оширилишига эришилди.

Шу билан бирга йўл-қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи 14 та корхонларда лаборатория постлари ташкил этилди.

Лаборатория синов ишлари ўтказиш бўйича. Ҳисобот даврида 40 та йўл қурилиш объектларида бажарилган йўл қурилиш ишларининг сифат даражасини аниқлаш бўйича 4426 та синов ишлари ўтказилиб, 134 та синов баённомалари ва 134 та хулосалар расмийлаштирилди. Натижада 34 та синов баённома хулосаларида 23 та объектда бажарилган йўл қурилиш ишлари, меъёрий ҳужжатлар талабига жавоб бермаслиги аниқланди.

23 та объектда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш бўйича ҳудудий бўлимлар давлат инспекторлари томонидан ўрнатилган тартибда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилиб, аниқланган номувофиқликларни иш жараёнида бартараф этилишига эришилди.

Қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этиш йўналишида.

Жорий йилнинг 10 ойи давомида буюртмачилар томонидан жами 152 та йўл қурилиши ва таъмирланиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида ҳудудий давлат инспекторларининг иштироки натижасида объектларда бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига биноан тўлиқлиги ва ижро ҳужжатларининг амалдаги норматив ҳужжатларга мос келиши таъминланганлиги ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

17 та (1 та қурилиш, 8 та  реконструкция, 5 та мукаммал таъмирлаш, 2 та табиий офат оқибатларини бартараф этиш) объектларида бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлиги ҳамда ижро ҳужжатлари таъминланганлиги сабабли объектлар фойдаланишга қабул қилинди;

14 та объектларда (6 та қурилиш, 8 та  реконструкция) ишчи қабул комиссияси далолатномаси расмийлаштирилди ва бугунги кунда давлат қабул комиссияси далолатномаси расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда;

121 та объектда қурилиш-монтаж ишлари тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига биноан тўлиқ бажарилмаганлиги ва ижро ҳужжатлари тўлиқ таъминланмаганлиги сабабли камчиликларни бартараф этиш юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, буюртмачи ва пудратчи ташкилотларга тақдим этилди.

Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш йўналишида:

Ҳисобот даврида автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг  117 та мурожаатлари асосида ҳудудий давлат инспекторлари томонидан манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари жойига чиқиб ўрганилди ва натижаси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

46 та мурожаат бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 2 та ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди ҳамда 3 та ҳолат бўйича 180,760 млн сўм миқдорида сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисоботдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабнома киритилди;

71 та мурожаатларга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланиб, мазкур объектларни таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 1 декабрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ