Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция” ходимлари Сиёсий-маърифат соатида иштирок этишди

“Ўзйўлинспекция” ходимлари Сиёсий-маърифат соатида иштирок этишди.

Жорий йил 3 декабрь санасида давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилди! Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ўтказилаётган сиёсий-маърифат соатида “Ўзйўлинспекция” ходимлари мунтазам равишда иштирок этиб келишяпти.

Навбатдаги ўқув соатида Туркманистон: Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммити,  ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Innoweek-uz — Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги тафсилотлари, шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу маърифий тадбир вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган бўлиб, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий билим ва малакаларини ривожлантириш ҳамда сўнгги янгиликлардан хабардорлигини оширишга қаратилган.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 6 декабрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ