Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция”да 11 ой давомида амалга оширилган назорат ишлари

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясида жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида  йўл қурилиши объектлари ҳамда йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш йўналишидаги ишлар давом эттирилди.

Жорий йилнинг назорат қилиш режасига 6920 та йўл қурилиш объектлари ва йўл-қурилиши материаллари ишлаб чиқариш корхоналари киритилган бўлиб, ҳисобот даврида уларнинг 6503 тасида (94 фоиз) назорат қилиш ишлари ўтказилиши таъминланди. Жумладан:

қурилиш объектларида – 76 та;

реконструкция қилиш объектларида – 167 та;

мукаммал таъмирлаш объектларида – 170 та;

жорий таъмирлаш объектларида – 3338 та;

сақлаш объектларида – 1881 та;

кўкаламзорлаштириш объектларида – 181 та;

обод қишлоқ ва обод маҳалла объектларида – 344 та;

йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқариш объектларида – 238 та;

табиий офат оқибатларини бартараф этиш объектларида – 50 та;

йўл қопламасини қазиш ва қайта тиклаш объектларида – 46 та;

бошқа объектларда – 12 та.

 

Мазкур объектларда 11245 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи, йўлларни сақловчи ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларига 6843 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Бугунги кунда 6080 та кўрсатмадаги 9938 та қоида бузилишлар белгиланган муддатларда бартараф этилишига эришилди. Бартараф этилмаган 763 та кўрсатмалардаги 1307 та қоида бузилишлар ҳудудий давлат инспекторлари назорати остига олинган.

Натижада 177 та ҳолат бўйича 6178,7 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлар ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилди. Бугунги кунда 162 та ҳолат бўйича 5498,4 млн.сўм миқдорида бўлган сифатсиз бажарилган ишлар бартараф этилишига эришилди. Қолган 15 та ҳолатдаги 680,3 млн. сўмлик сифатсиз бажарилган ишларнинг ижроси ҳудудий давлат инспекторларининг назорати остига олинган.

Шунингдек, қўпол равишдаги қоидабузилишларга йўл қўйган ва давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларни белгиланган муддатда бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 99- ва 147-моддалари асосида тегишли чоралар қўллаш бўйича 227 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган ҳамда судлар томонидан 214 таси бўйича 253,69 млн. сўм ундирилган.

32 та ҳолатда шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида юқори турувчи органларига тақдимнома киритилди.

Ҳудудий бўлим давлат инспекторлари томонидан йўл объектларини назорат қилиш ишлари натижасида аниқланган қоидабузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича, ваколат доирасида 7 та ҳолат бўйича материаллар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 22 декабрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ