Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Брифинг

Бугун “Ўзйўлинспекция” Ахборот хизмати бошлиғи Комилжон Шамсиддинов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида брифинг ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан 2021 йил январь-ноябрь ойлари давомида Обод қишлоқ ва Обод маҳалла дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сон қарори қабул қилинган бўлиб,
2021 йилда 360 та туман ва шаҳардаги жами 7 794 та қишлоқ ва маҳаллада умумий қиймати 3 трлн. 674 млрд.сўм маблағлар ҳисобига 10 114 км
(4 581 км асфальт, 5 533 км шағаллаштириш) узунликдаги ички йўлларни қуриш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган..

Жорий йил “Ўзйўлинспекция” томонидан назорат қилиш режасига
360 та обод қишлоқ ва обод маҳалла объектлари киритилган бўлиб, ҳисобот даврида 344 тасида назорат қилиш ишлари ўтказилиши таъминланди. Жумладан, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Тошкент, Хоразм вилоятларида белгиланган режа 100 фоизга тўлиқ бажарилди.

 

Мазкур объектларда назорат ишлари ўтказилиши натижасида
1102 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи, йўлларни сақловчи ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларига 550 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Бугунги кунда 550 та кўрсатмалардаги 1085 та қоида бузилишлар белгиланган муддатларда бартараф этилишига эришилди. Бартараф этилмаган 10 та кўрсатмалардаги 17 та қоида бузилишларнинг ижроси ҳудудий давлат инспекторларининг назорати остига олинган.

Назорат қилиш ишлари натижасида 17 та ҳолат бўйича 1 237,90 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлар ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилди. Бугунги кунда
16 та ҳолат бўйича 1 234,95 млн.сўм миқдорида бўлган сифатсиз бажарилган ишлар бартараф этилишига эришилди, 1 та ҳолатдаги 2,95 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган ишларнинг ижроси ҳудудий давлат инспекторларининг назорати остига олинган.

Шу каби 3 та ҳолатда шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида юқори турувчи органларига тақдимнома киритилди.

Обод қишлоқ ва Обод маҳалла дастурларида қишлоқлар (маҳаллалар) рўйхатига киритиш асосий мезонларидан бири бу - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига аҳоли томонидан йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича келиб тушган мурожаатлар миқдори саналади.

 “Ўзйўлинспекция” Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатлари билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор берилади.

Ҳисобот даврида автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг  131 та келиб тушган мурожаатлари асосида “Ўзйўлинспекция”нинг ҳудудий давлат инспекторлари томонидан манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш ишлари жойига чиқиб ўрганилди ва натижаси бўйича қуйидагилар амалга оширилди:

50 та мурожаат бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди, кўрсатма талабларини муддатида бартраф этмаган 2 та ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди ҳамда 3 та ҳолат бўйича 180,760 млн сўм миқдорида сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисоботдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабнома киритилди;

81 та мурожаатларга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланиб, мазкур объектларни таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилди.

 

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 29 декабрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ