Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Расмий баёнот

“Ўзйўлинспекция” томонидан йўл қурилиши соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилаётганлигига қарамай, қоидабузилишлар ҳолатлари кузатилмоқда.

Назорат қилиш ишлари натижасида 2021 йилнинг 11 ойи давомида   177 та ҳолат бўйича 6178,7 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлар ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилди. Бугунги кунда 162 та ҳолат бўйича 5498,4 млн.сўм миқдорида бўлган сифатсиз бажарилган ишлар бартараф этилишига эришилди, қолган 15 та ҳолатдаги 680,3 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган ишларнинг ижроси ҳудудий давлат инспекторларининг назорати остига олинган.

Шунингдек, қўпол равишдаги қоидабузилишларга йўл қўйган ва давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларни белгиланган муддатда бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 99 ва 147 модаллари асосида тегишли чоралар қўллаш бўйича 227 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган ва бугунги кунда судлар томонидан 214 таси бўйича 253,69 млн.сўм ундирилган.

Шу каби 32 та ҳолатда шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида юқори турувчи органларига тақдимнома киритилди.

Ҳудудий бўлим давлат инспекторлари томонидан йўл объектларини назорат қилиш ишлари натижасида аниқланган қоидабузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ваколат доирасида барча чоралар кўрилиши натижасида қоида бузилишлар бартараф этилмаган 7 та ҳолат бўйича материаллар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 27 декабрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ