Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

2021 йилнинг сўнгги чорагидаги мурожаатлар билан ишлаш натижалари

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2021 йилнинг 4-чораги давомида – жисмоний ва юридик шахслар томонидан 117 та мурожаат келиб тушган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали
келган мурожаатлар – 27 та, почта алоқа воситалари орқали ва тўғридан-тўғри – 41 та, “Ишонч телефони” орқали – 34 та ҳамда “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали – 15 тани ташкил этади.

Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилардан келиб тушган ҳар бир мурожаат асосида ҳудудий давлат инспекторлари томонидан манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари жойига чиқиб ўрганилди.

10 та мурожаат бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди. Кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 1 та ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. 1 та ҳолат бўйича 16 млн. 566 минг сўм миқдорида сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисобот чиқариш бўйича буюртмачиларга талабнома киритилди.

28 та мурожаатга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланиб, мазкур объектларни таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар,  тегишли сектор раҳбарлари, буюртмачи ва пудратчи ташкилотларга таклифлар киритилди.

Бундан ташқари, “Ўзйўлинспекция” раҳбарияти томонидан
Сирдарё вилоятида йўллар ҳолати бўйича муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ўтказилган сайёр қабулдаги 5 та, Фарғона, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида йўллар ҳолати бўйича ўтказилган сайёр қабуллардаги 14 та мурожаат ҳам ҳудудий давлат инспекторлари томонидан қатъий назоратга олинган.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2022 йил 13 январь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ