Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция”нинг Самарқанд вилоятидаги фаолияти

“Ўзйўлинспекция”нинг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси давлат инспекторлари томонидан 2021 йилнинг декабрь ойида 68 та объектда сифат-назорат ишлари ўтказилган.

Уларнинг:

7 таси – реконструкция қилиш;

4 таси – мукаммал таъмирлаш;

34 таси – жорий таъмирлаш;

23 таси – сақлаш объектлари ҳисобланади.

Назорат ишлари натижасида – 7 та реконструкция объектида 5 та, 4 та мукаммал таъмирлаш объектида 7 та,  34 та жорий таъмирлаш объектида 32 та, 23 та сақлаш объектларидаги 21 та қоидабузилиш ҳолатлари аниқланди.

Вилоятдаги йўлсозлар томонидан автомобиль йўлларида олиб борилаётган реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектларида содир этилган 3 та ҳолатда – қўпол қоидабузилишлар сабаб, масъул ходимларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича тегишли баённомалар расмийлаштирилиб, судларга юборилди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2022 йил 18 январь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ