Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Фарғона вилоятида сайёр қабул ўтказилди

 Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзйўлинспекция”  Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш бош бошқармаси  бошлиғи Т.Тимирбаев ва Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан Фарғона вилояти Риштон тумани “Амиробод” МФЙ биносида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини бевосита ҳамда масофадан (телефон ва электрон почта орқали) ўрганиш бўйича сайёр қабул йиғилиши ўтказилди.  

Сайёр қабулда инспекция ходимлари билан биргаликда Фарғона вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бажарилган ишларни қабул қилиб олиш бўлими, Фарғона Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК техник назоратчиси ва бошқа масъуллар ҳамда маҳаллада истиқомат қилувчи фаол фуқаролар қатнашдилар.

Сайёр қабул давомида Т.Тимирбаев “Ўзйўлинспекция” ваколатлари ва фаолияти юзасидан йиғилганларга қисқача тушунтириш бериб ўтди ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, таклифлари юзасидан “Ўзйўлинспекция” вакиллари томонидан ваколат доирасида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилиши, жумладан, масъул ташкилотларга ҳам қонун доирасида кўрсатмалар берилишини  айтиб ўтди.

Шундан сўнг сайёр қабулга муаммоси ижобий ечим топишига умид боғлаб келган  мурожаатчилар мурожаати эшитилди.

Риштон тумани “Амиробод” МФЙ  истиқомат қилувчи фуқаро М.Сурхонова  мурожаат қилиб, умумфойдаланувдаги 4К-873 “Риштон ш  Амиробод к” автомобиль йўлининг 6 км қисмида ёғингарчилик сувлари йўлнинг ўнг томонида туриб қолаётганлиги аҳолини ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлигини айтиб ўтиди. Шу сабабли 4К-873 “Риштон ш  Амиробод к” автомобиль йўлининг сув тўпланадиган 20 метр қисмида сув қочириш ишларини амалга оширишда амалий ёрдам сўради.

Юқорида келтирилган мурожаат бўйича сўзга чиққан Риштон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Ў.Акбаров умумфойдаланувдаги 4Н-907б “Бутка қишлоғига” автомобиль йўлининг 2-7 км оралиқлари канализация тармоғи тортилиш  ишлари мазкур автомобиль йўлининг йўл ёқасидан кетганлиги, қайта кўмиш ишлари бажаришда айрим қисмлари ортиқча ташланган материаллар ҳисобига қопламасдан йўл ёқаси баланд бўлиб қолганлиги сабабли ёғингарчилик сувлари тўпланиш ҳолатлари кузатилаётганлигини билдирди. Юқорида таъкидланган камчиликларни жорий йилнинг 1 апрель кунига қадар бартараф этилишини маълум қилди.   

Шу ва бошқа умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ва туман ички йўлларидаги ҳолатлар ва уларни бартараф этишга доир  7 та мурожаатда кўтарилган масалаларни ечими юзасидан чора тадбирлар белгиланиб, назоратга олинди. 

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                2022 йил 25 март   

Галерея

САВОЛ БЕРИШ