Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Самарқанд шаҳрига саёҳат мароқли ҳамда мазмунли бўлди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимлари Самарқанд шаҳрига 1 кунлик саёҳатлари ташкил этилди. 22 март эрта тонгда кўҳна шаҳарга йўл олган ходимларни Самарқанд шаҳрида ташкилотчилар кўтаринки кайфиятда кутиб олишди. Меҳмонлар саёҳатни Ислом Каримов ва Амир Темур мақбараларини зиёрат қилишдан бошлашди. Кун давомида пойтахтдан ташриф буюрган ходимларга ҳамроҳлик қилган гид ҳар бир маскан ҳақида тўлиқ ва батафсил тўхталиб ўтди. Экскурсия давомида шаҳарда қад кўтарган янги, замонавий обидалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Самарқанд шаҳрига кўп маротаба келганман, - дейди “Ўзйўлинспекция” ходими Дилфуза Фазилова. Ҳар келганимда кўҳна шаҳарни қайта кашф этаман. Ҳамкасблар билан саёҳат қилишни гашти ўзгача. Иш давомида тез-тез ўзаро ҳамкорлик қилсакда, бир-биримизни мазкур саёҳат давомида янада яхшироқ билиб олдик. Шу ўринда юқори даражадаги ташкилотчилик учун Бирлашган касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан.

Саёҳат давомида соҳа ходимлари Самарқанд шаҳрининг Шохи Зинда мажмуаси, Ҳазрати Дониёр  мақбараси каби маданий мероси объектларини кўриб, улуғ сиймоларнинг тарихидан яқиндан хабардор бўлишди. Ходимлар учун ҳар томонлама фойдали бўлган саёҳат муваффақиятли якунига етди. Галдаги манзил Хоразм вилояти!

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                 2022 йил 28 март   

Галерея

САВОЛ БЕРИШ