Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Қашқадарё вилоятида амалга оширилган ишлар таҳлили

“Ўзйўлинспексия”нинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими томонидан жорий йилнинг I чораги давомида тизимли назорат ишлари амалга оширилди. Жумладан, назорат ишлари жараёнида  объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимлардаги хатоликларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга билдирги киритилди. 141 та объектда (қурилиш – 1, реконструкция – 4, мукаммал таъмирлаш – 4, сунъий иншоотларини реконструкция қилиш – 7 та, жорий таъмирлаш – 88 та) назорат қилиш ишлари давомида аниқланган 172 та қоидабузилиш ҳолатлари юзасидан 128 та кўрсатма, 13 та талабнома ва 5 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 

5 объектда техник ва муаллифлик назорати фаолиятида  назорат ишлари ўтказилиши натижасида аниқланган қоидабузилишлар бўйича техник назоратчига тегишли  кўрсатмалар берилди. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талаблари бузилиш ҳолатлари юзасидан объектларда аниқланган қоидабузилишлар юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда Суд оганлари томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан 2,97 млн.сўмлик жарималар қўлланилди. Шунингдек, 13 та объектда аниқланган қоидабузилишлар бўйича 99,59 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлар ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилди ва ўрнатилган тартибда бартараф этиш чоралари кўрилди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                      2022 йил 20 апрель

Галерея

САВОЛ БЕРИШ