Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

"Ўзйўлинспекция" ходимлари Ғалаба боғига ташриф буюришди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимлари Ғалаба боғи ва боғ ҳудудидан жой олган  “Шон-шараф” ҳамда “Вокзал” Давлат музейларига ташриф буюришди. 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган маданий тадбир давомида ходимлар Ватанимиз ва Ватан йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган аждодларимиз ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.

Ўзбекистон географик жиҳатдан фронтдан узоқда жойлашганлигига қарамасдан умумий душман устидан ғалаба қозониш учун бор имкониятларини ишга солган. Боғга кираверишда жойлашган барельефдаги лавҳалар ушбу кунларга ёрқин мисол бўла олади.

“Шон-шараф” Давлат музейи марказий қисмидан   Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилмасини ўзида мужассам этган бадиий ёдгорлик композицияси ўрин олган. Музей бешта бўлимдан иборат бўлиб, умумий ер майдони 3800 м2 ни ташкил этади. Музей биносининг юқори қисмида генерал Собир Рахимов ва Ўзбекистоннинг барча мард ва жасур ўғил ва қизлари шарафига ўрнатилган “Барҳаёт қаҳрамонлик” ёдгорлиги ташриф буюрувчиларни бефарқ қолдирмаганлиги аниқ. Оғирлиги салкам 6 тоннани ташкил этувчи ҳар бир ҳайкал ўша машъум воқеалар ҳақида сўзлаётгандек, таассурот уйғотади.

Вазирлик ходимлари ўзбек аёлига хос энг яхши сифатларга эга бўлган аёл Зулфия ая Зокирова, ҳамда унинг бева қолган келинлари,  Биринчи ўзбек парашютчи қизи ва биринчи ўзбек аёл машинисти Башорат Мирбобоева, снайпер разведкачиси Зебо Ғаниева, Иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳамюртларимиз ва улар кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида кўплаб муҳим маълумотларга эга бўлишди.  

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                      2022 йил 7 май

Галерея

САВОЛ БЕРИШ