Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Ўзбошимчалик билан сунъий нотекисликлар ўрнатиш жавобгарликка сабаб бўлишини биласизми?

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлларда ўзбошимчалик билан сунъий нотекисликлар ўрнатиш ҳолатлари ҳам автомобиль йўлларидан фойдаланувчилари учун ноқулайлик туғдираётгани сир эмас. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2019 йил 7 июлдаги қарори билан Сунъий нотекисликлар бўйича давлат стандарти тасдиқланган бўлиб, унинг талабларига кўра, яхлит тузилишли сунъий нотекисликнинг максимал баландлиги 7 сантиметрдан ошмаслиги, сунъий нотекислик ўрнатилган йўлда “Сунъий йўл нотекислиги” огоҳлантирувчи йўл белгиси ўрнатилиши лозимлиги жойларда ўтказилаётган семинарларда аҳолига қайта ва қайта тушунтирилмоқда.

Шу ва шунга ўхшаш йўл соҳасидаги муаммолар ва камчиликларни олдини олиш ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларини тушунтириш мақсадида  “Ўзйўлинспекция”нинг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими давлат инспекторлари томонидан  Фарғона шаҳридаги “Бешбола”, “Фурқат”, “Нафосат” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида  тушунтириш тарғибот кўринишида ўқув-семинар машғулот ишлари олиб борилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони,  “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган йўл қурилишини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун моҳияти тушунтирилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига кўра, автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузишда ифодаланган қилмишлар маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, бунинг учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса – ўн баравари миқдорида жарима солиниши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириб ўтилди.

“Ўзйўлинспекция” Ахборот хизмати                                                                                                           2022 йил 30 июнь  

Галерея

САВОЛ БЕРИШ