Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция” фаолиятига оид очиқ маълумотларни кузатиб боринг

“Ўзйўлинспекция” фаолиятига оид очиқ маълумотлар ташкилот расмий веб-сайти - “dyi.uz”да белгиланган муддатларда жойлаштирилиб, янгилаб борилади. Сайтда алоҳида “Очиқ маълумотлар” бўлими очилган бўлиб, у ерда сайтга ташриф буюрувчилар инспекция фаолиятига оид, очиқланиши мумкин бўлган барча маълумотлар билан танишиб олишлари мумкин. Жумладан, статистик маълумотлар, бўш иш ўринлари, харажатлар сметаси ва унинг ижроси, давлат харидлари, харид комиссияси ва харид қилиниши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар жой олган. Шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида, бўш иш ўринлари тўғрисида эълонлар, ўтказиладиган танловлар расмий телеграм каналида ҳам жойлаштирилиб, борилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июнь санасида “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган бўлиб, унга кўра барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига ва ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб, уларни янгилаб боришлари белгиланган.

 

“Ўзйўлинспекция” Ахборот хизмати                                                                                                               2022 йил 1 июль  

Галерея

САВОЛ БЕРИШ