Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Навоийда ўтган амалий семинар

Навоий шаҳрида “Ўзйўлинспексия”нинг Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳудудий бўлимлари ходимлари, шунингдек, ҳар иккала вилоят автомобиль йўллари бош бошқармалари тизимига кирувчи йўл корхоналари муҳандис-техник ва лаборатория ходимлари иштирокида амалий семинар ўтказилди.

2022 йилги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган – “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган ички хўжалик автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш объектида ташкил этилган тадбирда – цемент-бетон қопламали ички йўллар қурилишини сифатли ташкил этиш борасидаги тажрибалар алмашилди.

Семинар давомида тажриба тариқасида – цемент-бетон қоришмаси таркиби “Навоий қурилиш синов” синов лабораторияси базасида танланиб, тайёрланган намуналарнинг сифат кўрсатгичлари синаб кўрилди. Шундан сўнг танланган қоришма асосида цемент-бетон цехида маҳсулот ишлаб чиқариш, шунингдек, уни қабул қилиш, ётқизиш ва шиббалашгача бўлган жараёнлар кузатилиб, ўзаро фикр алмашишди.

“Ўзйўлинспекция” Ахборот хизмати                                                                                                               2022 йил 16 июль  

Галерея

САВОЛ БЕРИШ