Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция” брифинги бўлиб ўтди

АОКАда ташкил этилган тадбирда “Ўзйўлинспекция” бошқарма бошлиғи Д.Ахунжанов иштирок этди. Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2022 йилнинг дастлабки ярим йиллиги давомида – жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг тафсилотлари тўғрисида ахборот берилди. 

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида инспекцияга жами 290 та мурожаат келиб тушди. Бу кўрсаткичнинг – 2021 йил шу даврига нисбатан қарийб 47 фоизга ошгани – инспекцияга нисбатан аҳоли ишончи ортиб бораётганига далил бўла олади.

Автомобиль йўллари фойдаланувчиларидан келиб тушган 79 та мурожаат асосида йўлларнинг сифат кўрсаткичлари жойига чиқиб ўрганилди ва натижаси бўйича қуйидагилар амалга оширилди:

34 та мурожаат асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 52 та кўрсатма берилди. Кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 4 та ҳолат юзасидан – мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.

8 та ҳолатдаги қарийб 474 миллион сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳисоботдан чиқарилди. Содда тилда айтганда, бу пуллар пудратчи корхоналарга тўлаб берилмайди.

44 та мурожаатга биноан, уларда тилга олинган объектларни таъмирлаш дастурларига киритиш юзасидан ҳокимликлар, автомобиль йўлини ўз балансида сақловчи ташкилот ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилди.

2022 йил 1 ярим йиллиги давомида “Ўзйўлинспекция” раҳбарияти томонидан Фарғона ва Самарқанд вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди. Риштон ва Ургут туманларида ташкил этилган сайёр қабулларда, келиб тушган мурожаатларда кўтарилган масалалар – ҳудудий давлат инспекторларининг доимий назоратига олиниб, ижроси таъминланиб келинмоқда.

Бундан ташқари, инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари томонидан ҳам – Навоий, Тошкент, Жиззах, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида сайёр қабуллар ўтказилиб, 19 та мурожаат ижобий ҳал этилди.

Ҳурматли юртдошлар!

Агарда Сиз, сифатсиз йўл қурилаётгани ёки асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддат, яъни 1 йилгача бузилиб кетганининг гувоҳи бўлсангиз, бизга мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз, халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Эътиборингиз учун ташаккур!

“Ўзйўлинспекция” Ахборот хизмати                                                                                                               2022 йил 26 июль  

Галерея

САВОЛ БЕРИШ