Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Ёш ходимларга билан учрашув самарали бўлди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда вазирлик тизим ташкилотларида “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлар ташкил этилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Учрашувларда ёш ходимларни ўйлантираётган масалалар, ташаббуслар, таклифлари эшитилиб, муҳокама қилинади ва рўёбга чиқарилмоқда. Ташкилот ваколатидан ташқаридаги масалаларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилади. “Ўзйўлинспекция”да 2022 йил 27 июлда ташкил этилган учрашувда Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро назорати бўлими бошлиғи Д.Ахунжанов ёшларнинг таклифларини эшитди.

Дастлаб, ёшларга берилаётган имкониятлар, имтиёзлар ва қонунчиликдаги сўнги янгиликлар ҳақида маълумот берилди. Келажагимиз эгалари бўлмиш ёшлар учун муҳим бўлган олий ўқув юртига кириш, эркин иш топиш, малакасини ошириш юзасидан қабул қилинган норматив ҳужжатлар ва уларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Тадбирнинг савол жавоблар қисми қизғин ва ёш ходимлар учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Ёш ходимлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, имтиёзли субсидиялар ва шунга ўхшаш  қонунчиликда белгиланган имкониятлар ҳақида савол беришди.  Марузачи мазкур йўналишда мамлакатимизда ёшлар учун яратилган имкониятларни батафсил тушунтирди ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун муҳим тавсиялар берди. Ёш ходимлар шу ва ўзлари қизиққан бошқа кўплаб муҳим маълумотларга эга бўлишди.

“Ўзйўлинспекция” Ахборот хизмати                                                                                                           2022 йил 29 июль  

Галерея

САВОЛ БЕРИШ