Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Автомобиль йўллари йўл қатнов қисми қопламаларидаги ғилдирак излари ва тўлқинсимон силжишларга об-ҳаво айбдорми?

Бугун ҳар бир кунимизни йўлларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кимдир ишга, кимдир саёҳатга яна кимдир юкларни етказишга автомобиль йўллари бўйлаб шошилади. Агар инсониятнинг бир кунлик йўллардаги ҳолатга солган назарини  видео тасвир қилинса, телевидение пайдо бўлгандан шу кунга қадар яратилган барча кўрсатувлар, кинолар тасвиридан кўпроқ бўлиши эҳтимоли юқори. Демак бугун инсоният йўлларда ҳам маънавий, ҳам  маданий, ҳам психологик озуқа олмоқда ва бу охир оқибат уларнинг  кундалик кайфиятларида намоён бўлмоқда. Йўл қуришнинг савобу самараси  ҳам қарғишу надомати ҳам шунда. Яхши йўллар инсонлар кайфиятини кўтаради ва аксинча ёмон йўллар уларнинг нозарур зўриқишларига сабаб бўлади.

Бизда ҳам шундай йўллар қурса бўларканку! Э, қойил! Отасига раҳмат!

“Ўтган йили қуришганди аҳволини қаранг! Қачон бу йўллар таъмирланади!” – каби саволлар кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб қолди.

Йўллар ҳақида тинмай мунозара қилишга шароит бор.

Бугун оддийгина лекин асабимизни чок-чокидан зирқиратадиган йўллардаги ҳолатлардан айримлари ҳақида фикр билдирамиз, таҳлилий хулоса қиламиз.

Магистрал йўлдан келаётган машина ҳайдовчиси бирдан бошқарувни қўлдан чиқарди ва фалокат юз берди. Ачинарлиси, машинада чақалоқлар ҳам бор эди. Равон йўлда қинғир қийшиқ ғилдирак изи кўринишидаги носозлик пайдо бўлганди. Яқиндагина қурилган йўлда... Сон саноқсиз машиналар тирбандлиги пайдо бўлди. Кимдир йиғлаяпти, яна кимдир ёрдамга шошиляпти.

Фожиага сабаб об-ҳавоми? Ҳушёрликни унутган ҳайдовчими? Балким ўша илон изи бўлган йўлнинг ҳолати? Буларнинг барчаси энди жабрланганларни қизиқтирмайди. Улар шу изларга тўқнаш келгандан ҳеч қанча вақт ўтмай бу ёруғ оламни тарк этиб бўлишди. Шу ўринда, кундалик ҳаётимиздаги бундай ҳолатларга сабаб ахтариб, баҳоналар қилиш нечоғлик ўринли? 

Сўнги йилларда оғир юк транспорт воситаларининг битта ўқига тушадиган ўртача оғирлик аввалги 10 тонна ўрнига 16 тонна, айрим ҳолларда 20 тоннагача ортган, бунинг натижасида аксарият Б типдаги марка 1 зич асфальтбетон қоришмасидан қурилган йўл қопламаларининг юк кўтариш қобилияти ҳаво ҳароратининг юқори бўлган даврларида сустлашиб мустаҳкамлигига путур етмоқда.  Бундай ҳолатларни деярли барча магистрал йўлларда кузатиш мумкин. Б типдаги марка 1 зич асфальтбетон қоришмасидан қурилган йўл қопламаларининг юк кўтариш   қобилиятига путур етгандан сўнг унинг таркибидаги битум ва қум қопламалар юзасида тўпланиб кейинчалик ғилдирак излари кўринишидаги нотекисликларни вужудга келишига, қоплама юзасининг илашимлилиги меъёрдан камайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бунга Б типдаги марка 1 зич асфальтбетон қоришмаси таркибидаги склет ташкил қилувчи чақиқтошнинг камлиги ва қум маҳсулотининг меъёрий ортиқлиги сабаб бўлмоқда.

 ШНҚ 2.05.02-07 “Автомобиль йўллари” меъёрий ҳужжатининг 42 жадвалида А типдаги 1 марка иссиқ зич асфальтбетон қоришмасини биринчи навбатда 1-11 тоифали автомобиль йўлларининг қатнов  қисмлари юқори қатламига ётқизилиши белгилаб қўйилган. Шуни таъкидлаш лозимки А типдаги асфальтбетон қоришмаларининг таркибида чақиқтош миқдорининг устуворлиги  (60% гача) бундай қоришмадан қурилган йўл қопламасининг юк кўтариш қобилиятини Б типдаги асфальт қоришмаларидан қурилган қопламаларникидан 20% гача юқори бўлишини таъминлайди. Бу эса ҳаво ҳароратининг ўзгариш динамикаси юқори бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида муҳим аҳамият касб этади.  Яъни ҳаво ҳароратининг юқори бўлган даврларида ҳам қоплама ўзаги таркибнинг ўзгаришини олдини олади ва юкланишда ҳосил бўладиган кучланишларга бардош беради. Б типдаги қоришмалардан қурилган йўл қопламалари  юқоридаги ҳолатларда юзага келадиган  омилларга бардошсизлиги амалиётда жуда кўп учрамоқда.

А типдаги асфальт бетон қоришмаларининг битумга бўлган эҳтиёжи Б типдаги қоришмалардан 0.7-1% гача кам, шунингдек таркибдаги қумнинг камайиши нархларнинг ҳам  пасайишига олиб келади.

 Республика ҳудудларида амалга оширилаётган йўл қурилиш таъмирлаш объектлари йўл қатнов қисмлари қопламаларининг юқори қатламини А типдаги 1 марка иссиқ зич асфальт қоришмаларидан қуриш сабаб ва омилларни олдини олишга хизмат қилишига умид қиламиз.

Р. Ботиров, А.Бойларов

“Ўзйўлинспекция” масъул ходимлари                                                                                                  2022 йил 12 сентябрь  

Галерея

САВОЛ БЕРИШ