Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

9 ой давомида нечта объектда назорат тадбирилари ўтказилди?

“Ўзйўлинспекция” давлат инспекторлари томонидан йўл қурилиши объектлари ҳамда йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш йўналишида жорий йилнинг уч чораги давомида  3786 та объектда назорат  ишлари ўтказилди. Жумладан:

йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларида 241 та;

сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларида 84 та;

йўлларини жорий таъмирлаш объектларида  1544 та;

йўлларни сақлаш объектларида 1351 та;

йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқариш объектларида 90 та;

табиий офат объектларида  41 та;

йўл қопламасини қазиш объектларида 19 та;

кўкаламзорлаштириш объектларида 8 та;

обод қишлоқ ва обод маҳалла объектларида 214 та;

цементабетон қоплама қуриш объектларида 194 та.

Мазкур объектларда назорат ишлари натижасида 7586 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи ва йўлларни сақловчи ташкилотларнинг масъул ходимларига
4593 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Бугунги кунда ижро муддати келган 4011 та кўрсатмалардаги 6534 та қоида бузилишлар бартараф этилишига эришилди. Бажариш муддати келмаган 582 та кўрсатмалардаги 1052 та қоида бузилишларнинг ижроси ҳудудий бўлим давлат инспекторларининг назорати остига олинган.

Назорат қилиш ишлари натижасида 231 та ҳолат бўйича 12249,0 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлар ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилди. Бугунги кунда
156 та ҳолатдаги 6124,74 млн.сўм миқдорида бўлган сифатсиз бажарилган ишлар бартараф этилишига эришилди, қолган 75 та ҳолатдаги 6074,26 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган ишларнинг ижроси ҳудудий бўлим давлат инспекторларининг назорати остига олинган.

 Қўпол равишдаги қоида бузилишларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 99 ва 147 модаллари асосида тегишли чоралар қўллаш бўйича 145 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди ва бугунги кунда судлар томонидан 239,7 млн сўм миқдорида жарима ундирилди ҳамда 16,71 млн.сўм миқдорида келтирилган зарар қопланишига эришилди.

Шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида 32 та ҳолат бўйича юқори турувчи органларига тақдимнома киритилди. Бугунги кунда 26 та ҳолат бўйича мансабдор шахсларга нисбатан интизомий чора қўлланилди.

Назорат қилиш ишлари жараёнида аниқланган қоида бузилишлар юзасидан ҳудудий бўлимлар давлат инспекторлари томонидан ваколат доирасида барча чоралар қўлланилиши натижасида бартараф этилмаган 11 та ҳолатдаги қоида бузилишлар бўйича тегишли материаллар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

Йўл қурилиши объектларида бажарилган қурилиш-монтаж ишлари
ва ишлатилган йўл-қурилиш материалларининг сифатини талаб қилинадиган аниқлик билан лаборатория синовидан ўтказиш бўйича ҳисобот даврида 15 та объектдан олинган 511 та синов намуналари асосида 1498 та лаборатория синовлари ўтказилди ва 35 та синов баённомаси расмийлаштирилди. Синов ишлари натижасида 3 та объектда аниқланган 6 та синов баённомаларидаги номувофиқлар бўйича ваколатли органларига маълумот киритилди.

Йўл қурилиш объектларига жалб қилинган йўл-қурилиш синов лабораториялари фаолиятининг мониторингини таъминлаш бўйича 12 та объектда бажарилган ишлар бўйича расмийлаштирилган 202 та синов баённомаларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мослиги ўрганилди. Мониторинг натижаларига асосан
48 та синов баённомаларида аниқланган номувофиқликлар юзасидан ваколатли органларга 11 та маълумотнома киритилди. 

“Ўзйўлинспекция” Ахборот хизмати                                                                                                           2022 йил 26 октябрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ