Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

9 ойлик мурожаатлар таҳлили

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2022-йил январь-сентябр ойлари давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 474 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2021-йилнинг шу даврига нисбатан 45,% га ошган (2021-йил давомида 261 та мурожаат келиб тушган).

Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали
122 та, Почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 166 та, Ишонч телефони орқали, 97 та (34 таси сайёр қабул, 52 таси ишонч телефони ҳамда 11 таси "Ўзбекистон телерадиоканали"  орқали), “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 89 та мурожаатлар келиб тушган. Жумладан:

Йўл қурилиш объектидаги сифат кўрсаткичини аниқлашга оид - 133 та;

Объектда назорат текширувини ўтказишга оид – 132 та;

Тегишли ташкилотларга йўналтирилган – 128 та;

Қаноатлантирилган – 64 та;

Кўрмасдан қолдирилган – 4 та;

Кўриб чиқиш тугатилган – 13 та.

2022 йил 3 чорак давомида 2022 йил 26 август куни Наманган вилояти Чортоқ тумани “Сарой” МФЙ маданият саройи жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 3 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси назоратга олинган.

Шунингдек, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши юзасидан ўқув семинар-тренинг ўтказилиши йўлга қўйилди. Семинар-тренингда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда аввало Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига мувофиқ ишлаш ҳамда амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларга қатъий риоя этилиши шартлиги ва белгиланган норма ва қоидаларга биноан ишларни ташкил этилиши зарурлиги бўйича ўқув семинар-тренинг Наманган, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилди.

“Ўзйўлинспекция” Ахборот хизмати                                                                                                           2022 йил 27 октябрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ