Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция”да 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан таҳлилий МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспексиясига 2022-йил январ-сентябр ойлари давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 474 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2021-йилнинг шу даврига нисбатан 45,% га ошган (2021-йил давомида 261 та мурожаат келиб тушган).

Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали 122 та, Почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 166 та, Ишонч телефони орқали, 97 та (34 таси сайёр қабул, 52 таси ишонч телефони ҳамда 11 таси "Ўзбекистон телерадиоканали"  орқали), “Ўзйўлинспексия” веб-сайти орқали 89 та мурожаатлар келиб тушган. (1-жадвал)

2022-йил

2021-йил

Қорақалпоғистон Республикаси- 16 та

Андижон вилояти – 23 та,

Бухоро вилояти – 20 та,

Жиззах вилояти – 59 та,

Қашқадарё вилояти – 31 та,

Навоий вилояти – 25 та,

Наманган вилояти – 20 та,

Самарқанд вилояти – 39 та,

Сирдарё вилояти – 25 та,

Сурхондарё вилояти – 29 та,

Тошкент вилояти – 48 та,

Фарғона вилояти – 38  та

Хоразм вилояти – 15 та,

Тошкент шаҳри – 86 та

Қорақалпоғистон Республикаси- 7 та

Андижон вилояти – 19 та,

Бухоро вилояти – 10 та,

Жиззах вилояти – 14 та,

Қашқадарё вилояти – 12 та,

Навоий вилояти – 11 та,

Наманган вилояти – 25 та,

Самарқанд вилояти – 17 та,

Сирдарё вилояти - 5 та,

Сурхондарё вилояти – 26 та, 

Тошкент вилояти – 30 та,

Фарғона вилояти - 17 та,

Хоразм вилояти – 4 та,

Тошкент шаҳри – 54 та.

 “Ўзйўлинспексия”га Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 474 та мурожаатлар келиб тушган.

Йўл қурилиш обуектидаги сифат кўрсаткичини аниқлашга оид - 133 та;

Обйектда назорат текширувини ўтказишга оид – 132 та;

Тегишли ташкилотларга йўналтирилган – 128 та;

Қаноатлантирилган – 64 та;

Кўрмасдан қолдирилган – 4 та;

Кўриб чиқиш тугатилган – 13 та;

Автомобил йўлларидан фойдаланувчилардан келиб тушган 133 та мурожаатлар асосида ҳудудий давлат инспекторлари томонидан манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида йўл объектлари кўриб чиқилди ва натижаси бўйича қуйидагилар амалга оширилди:

61 та мурожаат бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 80 та кўрсатма берилди, кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 5 та ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди ҳамда 15 та ҳолат бўйича 1576,675 млн сўм миқдорида сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисобот чиқариш бўйича буюртмачиларга талабнома киритилди;

Бундан ташқари, 2 та ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖТК нинг 147-моддаси 1-қисми бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди;

70 та мурожаатларга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланиб, мазкур объектларни таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар, автомобил йўлини балансида сақловчи ташкилот ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилди.

“Ўзйўлинспексия” томонидан 2022-йил 2-ярим йиллик учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан, кўтарилган масалаларни жойларда ўрганиш бўйича сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан вилоятларда сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилган.

 “Ўзйўлинспексия” раҳбарияти томонидан 2022-йил 2-ярим йиллик учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддасига асосан, кўтарилган масалаларни жойида ўрганиб чиқиш бўйича сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан тасдиқланган жадвалга асосан 3-чорак Наманган вилоятида сайёр қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.

2022-йил 3-чорак давомида 2022-йил 26-август куни Наманган вилояти Чортоқ тумани “Сарой” МФЙ маданият саройи жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 3 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси назоратга олинган.

Шунингдек, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши юзасидан амалий ўқув семинар-тренинг ўтказилиши йўлга қўйилди. Семинар-тренингда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда аввало Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018-йил 7-майдаги 341-сон қарори мувофиқ ишлаш ҳамда амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларга қатъий риоя этилиши шартлиги ва белгиланган норма ва қоидаларга биноан ишларни ташкил этилиши зарурлиги бўйича ўқув семинар-тренинг Наманган, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилди.

“Ўзйўлинспексия”га келиб тушган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” қонун талаблари асосида кўриб чиқилиши, мурожаат муаллифларига хатлар юборилиши, буюртмачи, ҳокимликлар ва сектор раҳбарларига мурожаат мазмунидан келиб чиққан ҳолда таклифлар киритилиши, юқори турувчи органларга белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этилиши ҳамда “Ўзйўлинспексия” веб-сайтига мурожаатлар бўйича маълумотлар киритилиши тизимли равишда амалга оширилмоқда.

“Ўзйўлинспекция” Ахборот хизмати                                                                                                           2022 йил 12 октябрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ