Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

САҚЛАШ ВА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ – МУҲИМ МЕЗОН

Маълумки, автомобиль йўлларининг талаб даражасида сақланиши ва жорий таъмирлаб борилиши – йўл транспорт ҳодисалари олдини олишнинг асосий гарови ҳисобланади. Чунки транспорт воситаларининг белгиланган тезлик, оғирлик ҳамда ўлчамларда, муттасил ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш  – кўп жиҳатдан автомобиль йўли ва ундаги муҳандислик иншоотларининг талаб даражасида сақланишига бевосита боғлиқ.

Автомобиль йўлларининг транспорт воситалари ва пиёдаларга хизмат кўрсатиши талаб даражасида бўлишини таъминлашда – йўллардан фойдаланиш корхоналари муттасил равишда амалга оширишлари мажбурий бўлган ишлар таркиби – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган “Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифи”да белгилаб қўйилган.

Булар қандай амалга оширилади?

Жумладан, йўлларнинг айрим участкалари ва элементлари ишончлилиги ва қулайлилигини таъминлашга йўналтирилган фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадидаги тиклаш бўйича комплекс таъмирлаш ишларижорий таъмирлаш ишлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бу ишлар сирасига:

– эскирган қопламани қисман қоплаш, унинг текислиги ва илашиш сифатларини тиклаш ва яхшилаш;

– йўл қопламаси, ер кўтармаси, йўл иншоотлари, автомобиль йўлларини жиҳозлаш ва ободонлаштириш;

ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш элементларининг барча бузилишлари ва шикастланишларини бартараф этиш;

– автомобиль йўлининг бутун узунлигида йил мобайнида амалга ошириладиган автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг майда шикастланишларининг олдини олиш ва тузатиш

         каби таъмирлаш бўйича тадбирларини киритиш мумкин.

         Автомобиль йўлининг бутун узунлигида – йил мобайнида ажратилган минтақага қараш, шунингдек, қиш даврида қор қатламлари, уюмлари ва кўчкиларидан ҳимоя қилиш, қордан тозалаш, қишки сирпанчиқ пайдо бўлишининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, кўкаламзорлаштириш, йўлларни эстетик безаш учун йўл тасмасида дарахтзорлар барпо этиш ва ўт экиш, парвариш қилиш бўйича  комплекс ишлар ҳам автомобиль йўлларини сақлаш ҳисобидан амалга оширилади.

Бу тадбирларнинг ижроси – туман йўллардан фойдаланиш корхоналари томонидан, ўз муддатида ва тўлиқ таъминланиши – йўлларнинг айби билан йўл транспорт ҳодисаларининг юзага келишига чек қўяди.

“Ўзйўлинспекция” назорати – рақамларда

“Ўзйўлинспекция”нинг ҳудудий бўлимлари давлат инспекторлари томонидан ушбу тадбирларнинг бажарилиши устидан тизимли равишда назорат ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида автомобиль йўлларидаги – 1687 та жорий таъмирлаш ва 1553 та сақлаш объектларида сифат назорати ўтказилди. Натижада 4197 та қоидабузилиш ҳолатлари аниқланди.   

Аниқланган қоидабузишларни бартараф этиш бўйича йўлларни сақловчи ташкилотларнинг масъул ходимларига – 2843 та бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилди ва уларнинг ижроси таъминланди.

Автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш бўйича қўпол равишда қоидабузилишларга йўл қўйган, давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларни белгиланган муддатда бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99- ва 147-моддалари асосида тегишли чоралар қўлланиши учун – 110 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. Ўз навбатида судлар томонидан 159,21 млн. сўмлик жарима қўлланилди.

Жами 95 та ҳолат бўйича 3624,45 млн. сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича талабнома ҳамда белгиланган ижро ҳужжатларини расмийлаштиришдаги камчиликлар учун масъул ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун – уларнинг раҳбарларига 13 та тақдимнома киритилди.

Бердимурод ЗОҲИДОВ,

“Ўзйўлинспекция” бош бошқарма бошлиғи ўринбосари

05.12.2022

Галерея

САВОЛ БЕРИШ