Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Муносиблар эътироф этилди.

Бош қомусимиз қабул қилинган кун муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб байрам тадбирлари давом этмоқда. Жумладан, Транспорт вазирлигида вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги Фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топшириш маросими ўтказилди. Қутлуғ айём арафасида ушбу юксак эътирофга лойиқ деб топилган вазирлик марказий аппарати ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг 44 нафарига “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.

Қувонарлиси, тақдирланганлар сафида “Ўзйўлинспекция” ходимлари – Бош бошқарма бошлиғи Тимур Тимирбаев ҳамда Йўл қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш ва йўл синов лабораторияси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Равшан Ботировлар ҳам эътироф этилди. Уларнинг мамлакатимиз тараққиёти йўлида қилаётган амалий ишлари, жумладан йўл қурилиши сифатини назорат қилиш борасидаги фаолиятлари юқори баҳоланди.

 

“Ўзйўлинспекция” Ахборот хизмати

07.12.2022

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ