Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция”да 2022 йил якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан таҳлили

Мурожаатлар таҳлили

 

   “Ўзйўлинспекция”га 2022-йил давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 579 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2021-йилнинг шу даврига нисбатан 35% га ошган (2021-йил давомида 377 та мурожаат келиб тушган).

    Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали
179 та, Почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 177 та, Ишонч телефони орқали 119 та (44 таси сайёр қабул, 64 таси ишонч телефони ҳамда 11 таси "Ўзбекистон” телерадиоканали  орқали), “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 104 та мурожаатлар келиб тушган.

    Мурожаатлар таҳлилига назар солсак: 

Йўл қурилиш объектидаги сифат кўрсаткичини аниқлашга оид - 164 та;

Объектда назорат текширувини ўтказишга оид – 132 та;

Тегишли ташкилотларга йўналтирилган – 161 та;

Қаноатлантирилган – 102 та;

Кўрмасдан қолдирилган – 6 та;

Кўриб чиқиш тугатилди - 14 та.

    Автомобил йўлларидан фойдаланувчилардан келиб тушган 164 та мурожаатлар асосида ҳудудий давлат инспекторлари томонидан манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари жойига чиқиб ўрганилди ва натижаси бўйича қуйидагилар амалга оширилди:

    68 та мурожаат бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 88 та кўрсатма берилди, кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 6 та ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. Натижада 16 та ҳолат бўйича 1657,270 млн сўм миқдорида сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисоботдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабнома киритилди.

    Бундан ташқари, 2 та ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖТК нинг 147-моддаси 1-қисми бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.

   94 та мурожаатга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланиб, мазкур объектларни таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар, автомобил йўлини балансида сақловчи ташкилот ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилди.

“Ўзйўлинспекция”

Ахборот хизмати

31.01.2023

Галерея

САВОЛ БЕРИШ