“Ўзйўлинспекция” томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар таҳлили
2022 йил давомида “Ўзйўлинспекция” ходимлари томонидан йўл қурилиши объектлари ҳамда йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини юзасидан 6342 та объектда назорат ишлари ўтказилди. Жумладан:
йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларида 259 та;
сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларида 86 та;
йўлларини жорий таъмирлаш объектларида 1774 та;
йўлларни сақлаш объектларида 1898 та;
йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқариш объектларида 104 та;
табиий офат объектларида 55 та;
йўл қопламасини қазиш объектларида 26 та;
кўкаламзорлаштириш объектларида 17 та;
обод қишлоқ ва обод маҳалла объектларида 316 та;
цементабетон қоплама қуриш объектларида 1797 та.
Мазкур объектларда назорат ишлари натижасида 7626 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи ва йўлларни сақловчи ташкилотларнинг масъул ходимларига 4612 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Бугунги кунда ижро муддати келган 4584 та кўрсатмалардаги 7567 та қоида бузилишлар бартараф этилишига эришилди. Назорат қилиш ишлари натижасида 232 та ҳолат бўйича 12329,6 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлар ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилди натижада 219 та ҳолатдаги 10116,75 млн.сўм миқдорида бўлган сифатсиз бажарилган ишлар бартараф этилишига эришилди. 13 та ҳолатдаги 2212,85 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган ишларнинг ижроси ҳудудий бўлим давлат инспекторларининг назорати остига олинган.
Қўпол равишдаги қоида бузилишларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99 ва 147 модаллари асосида тегишли чоралар қўллаш бўйича 210 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди ва бугунги кунда судлар томонидан 299,85 млн сўм миқдорида жарима ундирилди ҳамда 16,71 млн.сўм миқдорида келтирилган зарар қопланишига эришилди.
Шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида 33 та ҳолат бўйича юқори турувчи органларига тақдимнома киритилди ҳамда 31 та ҳолат бўйича мансабдор шахсларга нисбатан интизомий чора қўлланилди.
Назорат қилиш ишлари жараёнида аниқланган қоида бузилишлар юзасидан ҳудудий бўлимлар давлат инспекторлари томонидан ваколат доирасида барча чоралар қўлланилиши натижасида бартараф этилмаган 15 та ҳолатдаги қоида бузилишлар бўйича тегишли материаллар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилди.
Йўл қурилиши объектларида бажарилган қурилиш-монтаж ишлари
ва ишлатилган йўл-қурилиш материалларининг сифатини талаб қилинадиган аниқлик билан лаборатория синовидан ўтказиш бўйича ҳисобот даврида 31 та объектдан олинган 957 та синов намуналари асосида 3513 та лаборатория синовлари ўтказилди ва 112 та синов баённомаси расмийлаштирилди. Синов ишлари натижасида 14 та объектда аниқланган 46 та синов баённомаларидаги номувофиқликлар бўйича ваколатли органларига маълумот киритилди.
Йўл қурилиш объектларига жалб қилинган йўл-қурилиш синов лабораториялари фаолиятининг мониторингини таъминлаш бўйича 19 та объектда бажарилган ишлар бўйича расмийлаштирилган 384 та синов баённомаларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мослиги ўрганилди.
53 та синов баённомаларида аниқланган номувофиқликлар юзасидан ваколатли органларга 12 та маълумотнома киритилди.
Ҳисобот даврида буюртмачиларнинг таклифига асосан жами 276 та йўл қурилиши ва таъмирланиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида ҳудудий давлат инспекторларининг иштироки натижасида қуйидагилар амалга оширилди:
96 та (204,3 км) (5 та қурилиш – 2,697 км, 39 та реконструкция – 110,1 км, 46 та мукаммал таъмирлаш – 89,8 км, 5 та табиий офат – 1,7 км) объектларда бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлиги ҳамда ижро ҳужжатлари тўлиқ таъминланганлиги сабабли фойдаланишга қабул қилинди;
33 та объектда (33 та реконструкция) ишчи қабул комиссияси далолатномаси расмийлаштирилди ва давлат қабул комиссияси далолатномаси расмийлаштириш ишлари давом этмоқда;
147 та объектда қурилиш-монтаж ишлари тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига биноан тўлиқ бажарилмаганлиги ва ижро ҳужжатлари тўлиқ таъминланмаганлиги юзасидан камчиликларни бартараф этиш юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, буюртмачи ва пудратчи ташкилотларга тақдим этилди.
“Ўзйўлинспекция”
Ахборот хизмати
22.02.2023
Галерея











