“Ўзйўлинспекция”га 2022 йил давомида келиб тушган мурожаатлар таҳлили
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2022 йил якуни бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 579 та шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали 179 та, Почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 177 та, Ишонч телефони орқали 119 та (44 таси сайёр қабул, 64 таси ишонч телефони ҳамда 11 таси "Ўзбекистон” телерадиоканали орқали), «Ўзйўлинспекция» веб-сайти орқали 104 та мурожаатлар келиб тушган.
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилардан келиб тушган 164 та мурожаатлар асосида ҳудудий давлат инспекторлари томонидан манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари жойига чиқиб ўрганилди ва натижаси бўйича қуйидагилар амалга оширилди:
68 та мурожаат бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 88 та кўрсатма берилди. Кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 6 та ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди ҳамда 16 та ҳолат бўйича 1657,270 млн сўм миқдорида сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисоботдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабнома киритилди.
Бундан ташқари, 2 та ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖТК нинг 147-моддаси 1-қисми бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди;
94 та мурожаатларга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланиб, мазкур объектларни таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар, автомобиль йўлини балансида сақловчи ташкилот ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилди.
«Ўзйўлинспекция» томонидан кўтарилган масалаларни жойларда ўрганиш мақсадида барча вилоят ва шаҳарларда сайёр қабул ўтказилди.
Ушбу қабулларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан тушган мурожаатлар ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси таъминланган.
“Ўзйўлинспекция”
Ахборот хизмати
31.03.2023
Галерея











