Мурожаатлар таҳлили
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2023 йил январь-март ойлари давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 146 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 5% га камайган (2022 йил 1 чораги давомида 154 та мурожаат келиб тушган).
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали 56 та, почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 17 та, Ишонч телефони орқали, 47 та (18 таси сайёр қабул, 29 таси ишонч телефони орқали), «Ўзйўлинспекция» веб-сайти орқали 26 та мурожаатлар келиб тушган.
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилардан келиб тушган 48 та мурожаатлар асосида ҳудудий давлат инспекторлари томонидан манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари жойига чиқиб ўрганилди ва натижаси бўйича қуйидагилар амалга оширилди:
20 та мурожаат бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 21 та кўрсатма берилди, 6 та ҳолат бўйича 133,902 млн сўм миқдорида сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисоботдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабнома киритилди. 2 та ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖТК нинг 147-моддаси 1-қисми бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.
26 та мурожаатга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланиб, мазкур объектларни таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар, автомобиль йўлини балансида сақловчи ташкилот ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилди.
«Ўзйўлинспекция» раҳбарияти томонидан кўтарилган масалаларни жойида ўрганиб чиқиш мақсадида 2023 йил 14 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри «Жолшилар» МФЙ биносида сайёр қабул ўтказилди. Унда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 10 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, барча мурожаатлар ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси таъминланган.
«Ўзйўлинспекция»нинг ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан 2023 йил 27 январь куни Фарғона вилояти Қўштепа тумани «Қўрғонча» МФЙ биносида, 2023 йил 22 февраль куни Самарқанд вилояти Қўшработ тумани «Хонназар» МФЙ биносида йўллар ҳолати бўйича муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан сайёр қабул ўтказилди ҳамда кўтарилган масалалар ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, «Ўзйўлинспекция»га жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши ҳамда жойларда сайёр қабул ўтказилиши, ижро интизомига риоя этилишига оид қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларига сўзсиз амал қилиш юзасидан Самарқанд, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида ўқув семинар-тренинглар ўтказилди.
“Ўзйўлинспекция”
12.05.2023
Галерея











