Ўқув семинари самарали бўлди
“Ўзйўлинспекция” Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмаси билан ҳамкорликда “ФИДИК шартномаларини йўл соҳасида татбиқ қилиш ва Ўзбекистонда халқаро стандартларни қўллаган ҳолда қурилиш лойиҳаларини бошқариш” мавзусида амалий ўқув семинарлари ташкил этди. Ўқув семинарда барча давлат инспекторлари бош бошқарма, лаборатория ходимлари қатнашди.
Курслар давомида ФИДИК шартномалари бўйича ишлаш хусусиятлари, халқаро стандартлар. иш сифатини метрологик таъминлаш, қурилиш лойиҳаси ва унинг асосий босқичлари, шартномалар стратегияси каби ўнлаб муҳим мавзуларда тингловчиларга маълумот берилди.
Семинарни ФИДИК амалиётини татбиқ этишда кўп йиллик тажрибага эга бўлган, юқори салоҳиятли маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида ташкил этилгани иштирокчиларда катта таассурот қолдириди. Тажрибали мутахассислар маҳаллий ва ҳалқаро нормаларни қўллаш бўйича ҳам мухандислик, ҳам юридик нуқтаи назаридан ёндашганликларини таъкидлаб ўтиш лозим.
Иштирокчилар семинар давомида қимматли маълумотларга эга бўлиш баробарида, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга аниқ ва батафсил жавоб олишди. Тадбир якунида тингловчиларга тегишли сертификатлар топширилди.
22.05.2023
Галерея











