Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Гендер тенглик

Гендер тенглик ҳозирги кунда долзарб масалалардан бири бўлиб, таъкидлаш жоизки, жадал суратларда ривожланиб бораётган жамиятимизда хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқларга эга бўлишига, давлат ишларини бошқаришда уларнинг иштироки тенг бўлишига, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга катта аҳамият берилаётганлиги ҳамда  ўз навбатида 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликка эришиши стратегиясини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, ушбу йўналишда тарғибот ишлари олиб борилмоқда. 

Шу билан бирга, сўнгги йиллар мобайнида хотин – қизларни қўллаб қуватлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш борасида қабул қилинган бир қатор норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар уларнинг мазмун моҳияти тўғрисида батафсил ишлар олиб борилмоқда.

Тадбирда гендер тушунчаси ва унинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти, фуқароларнинг гендер хабардорлигини ошириш, жинслардан бирининг устунлиги ғоясига асосланган нотўғри тасаввурлардан холи бўлиш, мамлакатимиз қонунчилигида аёл ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги тамойиллари мустаҳкамлаб қўйилганлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                      2022 йил 19 май




Галерея

САВОЛ БЕРИШ